Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚЎШНИ ДАВЛАТЛАРГА ЭЛЧИЛАР ЮБОРИШ


Расулуллоҳ с.а.в. Ҳижозда Исломий даъватдан хотиржам бўлганларидан кейин даъватни Ҳижоздан ташқарига олиб чиқа бошладилар. Чунки Ислом барча одамларнинг динидир. Расулуллоҳ с.а.в. ҳам бутун оламга юборилгандирлар. Оллоҳ Таоло «Анбиё» сурасида марҳамат қилади:


وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ -107,
– „Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик“.          [21:107]
Оллоҳ Таоло «Сабаъ» сурасида дейди:


وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا -28,
– „Эй Муҳаммад, Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга - мўминларга жаннат ҳақида хушхабар элтувчи, кофирларни дўзах азобидан огоҳлантирувчи пайғамбар қилиб юбордик“. [34:28]
Оллоҳ «Тавба» сурасида дейди:


هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ -33,
– „Оллоҳ ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан - гарчи мушриклар хоҳлашмасада - барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган Зотдир“.                                                                [9:33]
Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларида - давлат ва даъватни мустаҳкамлаганларидан кейин - даъватни элчилар ёрдамида етказиш орқали хорижий алоқаларни бошлаш турар эди. Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан хорижий алоқалар деганда Расулуллоҳ с.а.в.нинг салтанатлари ҳудудларидан ташқаридаги кофирлар билан бўладиган алоқалар тушунилади. Бинобарин Расулуллоҳ с.а.в.нинг салтанатлари фақат Мадинада бўлган пайтда Мадина ва унинг ҳудудидан ташқаридаги Қурайш ва бошқалар билан бўлган алоқалари хорижий алоқалар деб эътибор қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг салтанатлари бутун Ҳижозни қамраб олган пайтда Ҳижоз ташқариси билан бўлган алоқалари хорижий алоқалар деб эътибор қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг салтанатлари бутун Арабистон ярим оролини қамраб олган пайтда ярим оролнинг ташқарисидаги Рум ва Форс кабилар билан бўлган алоқалари хорижий алоқалар деб эътибор қилинади. Ҳудайбия сулҳидан ва Хайбар йўқ қилинганидан кейин тақрибан бутун Ҳижоз Расулуллоҳ с.а.в.нинг салтанатлари остига кирди. Чунки бу пайтга келиб Қурайшда Расулуллоҳ с.а.в.га қарши тура оладиган куч қолмаган эди. Шундай қилиб Расулуллоҳ с.а.в. хорижга ўз элчиларини юбордилар. Элчиларни фақат ички сиёсатни мустаҳкамлаб, ташқи сиёсатга таянч бўладиган етарли куч тайёрлаганларидан кейингина юбора бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. Хайбардан қайтганларидан кейин бир куни асҳоблари олдига чиқиб: «Эй одамлар, албатта Оллоҳ Таоло

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203